Портал узбекской иммиграции США

Откуда Вы узнали о нашем сайте?

Новости

Узбекистан разрабатывает механизм для диалога с соотечественниками за границей
Узбекистан разработает постоянно действующий механизм для диалога с соотечественниками, уехавшими..
Просроченный выездной стикер: куда можно ехать?
Путешественник и администратор Facebook-группы Samohod Travel Дмитрий Гайдаров объясняет, куда..
Определен порядок выезда граждан Узбекистана за рубеж по новым загранпаспортам
С 1 января 2019 года отменяется оформление и выдача разрешительной..
Президент призвал соотечественников в США помогать Узбекистану
Шавкат Мирзиёев на встрече с соотечественниками в США пригласил их..

Вопросы-ответы

Ассалому алейкум, менга угилчамга Апостил керак, уни каерда килиш керак, Элчихона килиб беришадими? - Элчихона хеч кандай хужжатга апостил куймайди. Хужжатларга..
Савол:  Мен Узбекистонга Элчихона оркали нотариал тасдикланган ишончнома ва ариза юборишим керак. Жами иккита хужжат юборишим лозим. Мен Вашингтон шахридаги..
Узбекистон конунлари, шу жумладан Узбекистон Республикасининг фукаролик тугрисида конуни, барча Узбекистон фукаролари учун тенг юридик кучга эга булган норматив-хукукий хужжат..
Посольство Узбекистана в Вашингтоне и Генеральное консульство Узбекистана в Нью-Йорке не продлевает паспорт, а обменивает на новый в связи с..

Отзывы

Sevara, 25 января 2017 г.
Здравствуйте уважаемые создатели сайта Узрек, очень благодарна Вам за столь большой набор полезных статей. Очень пригодилась мне, почти все статьи..
Humoyun, 12 декабря 2016 г.
Assalomu aleykum. Saytdan men judo xursand ancha menga yordam berdilaring
Диапазон цены, $ :
6
500000

84 йилдан кейин дунё аҳолиси 11 миллиардга етиши мумкин


84 йилдан кейин дунё аҳолиси 11 миллиардга етиши мумкин


50 йилдан сўнг сайёрамизнинг энг катта шаҳарлари Жануби-Шарқий Осиё ва Африка минтақаларида бўлиши башорат қилинмоқда.

Сайёрамизда яшаётган аҳолининг сони кун сайин ошиб бормоқда.  Сўнгги тадқиқот натижаларига кўра,  ХXII асрнинг бошларига бориб дунё аҳолиси 11 млрд кишига етиши мумкин.  Демографик ҳолатнинг ўсиши,  асосан,  ривожланаётган давлатларда кузатилиши тахмин қилинмоқда.  Бу ҳақда “Day.az”  хабар берди.


Ривожланган давлатларда туғилиш даражаси тушиб кетаётган бир пайтда,  Ҳиндистон,  Нигерия,  Покистон,  Индонезия,  Конго Демократик Республикаси,  Танзания,  Эфиопия,  Уганда ва қанчалик ғалати бўлмасин,  АҚШ каби давлатларга 2050 йилгача умумий аҳоли ўсишининг ярми тўғри келади.  50 йилдан сўнг сайёрамизнинг энг катта шаҳарлари Жануби-Шарқий Осиё ва Африка минтақаларида бўлиши башорат қилинмоқда. 

Дунё аҳолисининг ҳозирги ўсиш динамикасига асосланиб,  олимлар келажакдаги демографик дунё харитасини туздилар.  Қуйида 2100 йилги харитадан дунёнинг энг катта шаҳарларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

10.  Қобул,  Афғонистон.  50,3 миллион киши.
 
Суратда:  Кундан-кун ўсиб бораётган Қобул манзараси ва тепаликдаги одам,  2016 йил 31 январь.

9.  Калькутта,  Ҳиндистон.  52,4 миллион киши.
 
Суратда:  Ғарбий Бенгалия штатининг Бош вазири Мамат Бенержининг нутқи шарафига фаолларнинг чиқиши,  2015 йил 26 ноябрь.

8.  Дакка,  Бангладеш.  54,3 миллион киши.
 
Суратда:  Даккадан унча узоқ бўлмаган ҳудудда тинч намойиш.  2016 йил 10 январь

7.  Ниамей,  Нигер.  56,1 миллион киши.
 
Суратда:  Амалдаги президент Муҳаммад Иссуфанинг тарафдорлари уни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқдилар,  2016 йил 18 феврал.

6.  Хартум,  Судан.  56,6 миллион киши.
 
Суратда:  Диний табиб Шак Вошра ваъз ўқимоқда.

5.  Деҳли,  Ҳиндистон.  57,3 миллион киши.
 
 
Суратда:  Оломон Янги Деҳли вокзалида поездга чиқмоқда.  2016 йил 25 февраль.

4.  Мумбай,  Ҳиндистон. 67,2 миллион киши.
 
Суратда:  Темир йўл бекати яқинидаги бозорда одамлар,  2015 йил 16 январь.

3.  Дар эс Салаам,  Танзания.  73,7 миллион киши.
 
Суратда:  Президент Жон Помби Магуфул тарафдорлари унинг сайловлардаги ғалабасини нишонламоқда.

2.  Киншаса,  Конго Демократик Республикаси.  83, 5 миллион киши.
 
Суратда:  Конголиклар поезднинг ҳам ичини,  ҳам устини тўлдириб Киншаса бўйлаб саёҳатга чиқдилар,  2006 йил 7 ноябрь.

1.  Лагос,  Нигерия.  88,3 миллион киши.
 
Суратда:  Лагос марказий бозорларидаги одамлар.

Комментарии

Список комментариев пуст


Оставьте свой комментарий
Всего просмотров : 1170
Наша группа в телеграме https://t.me/uzrek
Бизнес каталог Узбекских компаний США
^ Наверх