Портал узбекской иммиграции США

Откуда Вы узнали о нашем сайте?

Новости

Трамп запустил отмену лотереи грин-карт
Президент США Дональд Трамп заявил, что будет работать с конгрессом над отменой..
ТАШКЕНТ ОБНАРОДОВАЛ ИНФОРМАЦИЮ О ПОДОЗРЕВАЕМОМ В ТЕРАКТЕ НА МАНХЕТТЕНЕ
Саипов С. обучался в Финансовом институте в Ташкенте, работал бухгалтером..
В МИД УЗБЕКИСТАНА ПРОИЗОШЛО НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ
Назначен начальник Управления по делам США и стран Америки МИД..
Узбекистан впервые начал экспортировать в США дыни
Компания "Узтрейд" впервые в истории Узбекистана экспортировала на американский рынок..

Вопросы-ответы

Ассалому алейкум, менга угилчамга Апостил керак, уни каерда килиш керак, Элчихона килиб беришадими? - Элчихона хеч кандай хужжатга апостил куймайди. Хужжатларга..
Савол:  Мен Узбекистонга Элчихона оркали нотариал тасдикланган ишончнома ва ариза юборишим керак. Жами иккита хужжат юборишим лозим. Мен Вашингтон шахридаги..
Узбекистон конунлари, шу жумладан Узбекистон Республикасининг фукаролик тугрисида конуни, барча Узбекистон фукаролари учун тенг юридик кучга эга булган норматив-хукукий хужжат..
Посольство Узбекистана в Вашингтоне и Генеральное консульство Узбекистана в Нью-Йорке не продлевает паспорт, а обменивает на новый в связи с..

Отзывы

Sevara, 25 января 2017 г.
Здравствуйте уважаемые создатели сайта Узрек, очень благодарна Вам за столь большой набор полезных статей. Очень пригодилась мне, почти все статьи..
Humoyun, 12 декабря 2016 г.
Assalomu aleykum. Saytdan men judo xursand ancha menga yordam berdilaring
Диапазон цены, $ :
6
500000

Ҳаракатлар нимадан дарак беради?


Ҳаракатлар нимадан дарак беради?


Ҳаяжонланиш ҳаммага хос ҳолат. Кўпчилик бундай пайтда асабийлашади ва асабийлашаётганини яширишга уринади. Катта компанияларга суҳбатга борилганда, кўча-кўйдаги кутилмаган қалтис ҳолатлар, ноқулай кийим ва шу  каби ҳолатларда ҳаяжонланганимизни яшириб, гўё ожизлигимиздан уялган бўламиз. Аммо биз яширишга уринган ҳолатни юз-кўзимиз, ўзимизни тутишимиз ошкор қилади.

Танамиздаги асаб толалари биз бирор муаммога йўлиқиб асабийлашганимизда ёки ҳаяжонланганимизда хатти-ҳаракатларимиз ва мимикаларимиз орқали ҳолатимизни акс эттиради. Қуйида шу хусусда фикр юритилади. Унга кўра суҳбатдошингизнинг хатти -ҳаракатларини кузатиб, у нимадан ташвишланаётганини билиб олишингиз мумкин.

Кўзни яширишга уриниш

Хорижда полиция ходимлари жиноят содир қилганда гумон қилинаётган киши чироқ ёки ёниб турган нарсага қарашдан ўзини олиб қочишини таъкидлашган. Одатда, суҳбатдошингиз қаршингизда қора кўзойнагини ечмай турса, билингки, у ўзининг хатоси ё айбини билади ва атрофдагилардан шунинг учун уялади.  

Сочларини ўйнаш

Одатда қизлар ҳамдарлик билдирганда ёки нозланганда сочларини ўйнашади.  Аммо шу билан бирга бу ҳаракат қиз боланинг қандайдир ташвиши борлигига ҳам ишора қилади. Қаршингиздаги қиз қошларини чимириб, сочини ўйнай бошласа билингки, у сиздан қандайдир муаммони яширяпти. 

Лаблар пирпираса

Суҳбат давомида қаршингиздаги инсоннинг лаблари пирпираса — у аниқ стрессни бошдан кечираяпти! Баъзан ёлғондан ўзини беташвиш кўрсатиш учун кулмоқчи бўлади ёки лабларини қаттиқ тишлаб олади. Бу эса унинг бошқа бир шахс босими остида қолганлигидан дарак беради. 

Бармоқлар ишораси

Бармоқ ҳаракатларининг бир неча тури бўлиши мумкин. Шунингдек, бармоқлар мимикаси эгасининг муаммолари кўплигидан далолат беради. Агар суҳбатдошингиз дам бармоқларини қисиб, дам қўлларини мушт қилиб тугса, билингки, унинг қаттиқ жаҳлини чиқаришган ва шунинг учун у сиз билан мулоқотга киришишдан чўчияпти.

Эснаш

Албатта қаршингиздаги одам кетма-кет эснаса сиз уни ё қаттиқ чарчаган, уйқуси келяпти деб ўйлайсиз ёки суҳбатдошини менсимаяпти, деган хаёлга борасиз. Ваҳоланки, у ечимсиз муаммолар қаршисида қолиб кетган ва низоли вазиятдан қандай қутулиш йўлларини излаяпти.

Юзни сийпалаш

Агар қаршингиздаги инсон тинмай юзига тегинаверса, демак у ҳаяжонланаётгани ва ёки муаммоларидан ташвишга тушаётганини суҳбатдоши сезиб қолишидан чўчияпти. Кўп ҳолларда асабийлик юз ифодасида намоён бўлади. Юзини тинмай сийпалаётган суҳбатдошингиз эса гўёки юзидаги ифодани қўли билан ўзгартиришга уринади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам асабийликдан сақланиш керак. Унутманг, асаб толалари қайтиб тикланмайди ва дунёдаги ҳеч бир нарса асабийлашишингизга арзимайди. Шунингдек қаршингиздаги инсон ким, қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар сиз унга самимий муносабатда бўлинг, сўзларини жон қулоғингиз билан тинглашга ҳаракат қилинг. Балки асабий ҳолатдаги суҳбатдошингиз сизнинг мулойим табассумингиз сабабли ҳаяжонини енгиб, муаммоларига ечим топар? Хушчақчақлик ва мулойимлик - комил инсоннинг асосий фазилатларидан бири эканини унутманг!

Комментарии

Список комментариев пуст


Оставьте свой комментарий
Всего просмотров : 2567
Наша группа в телеграме https://t.me/uzrek
Бизнес каталог Узбекских компаний США
^ Наверх