Портал узбекской иммиграции США

Откуда Вы узнали о нашем сайте?

Новости

В Узбекистане откажутся от стикеров для выезда с 2019 года
Министерству внутренних дел совместно с заинтересованными министерствами и ведомствами поручено..
Добро пожаловать в «Samarkand city»: в Самарканде создадут новую туристскую зону
В Самарканде будет построена специальная туристская зона «Samarkand city». Создание..
Закрытая в 2006 году автодорога М-39, связывающая Ташкент и Самарканд, снова открыта.
Сегодня, 11 июля, начали функционировать расположенные на узбекско-казахстанской государственной границе..
На День независимости США выходцы из Узбекистана приготовили плов
На День независимости США выходцы из Узбекистана приготовили плов  ..

Вопросы-ответы

Ассалому алейкум, менга угилчамга Апостил керак, уни каерда килиш керак, Элчихона килиб беришадими? - Элчихона хеч кандай хужжатга апостил куймайди. Хужжатларга..
Савол:  Мен Узбекистонга Элчихона оркали нотариал тасдикланган ишончнома ва ариза юборишим керак. Жами иккита хужжат юборишим лозим. Мен Вашингтон шахридаги..
Узбекистон конунлари, шу жумладан Узбекистон Республикасининг фукаролик тугрисида конуни, барча Узбекистон фукаролари учун тенг юридик кучга эга булган норматив-хукукий хужжат..
Посольство Узбекистана в Вашингтоне и Генеральное консульство Узбекистана в Нью-Йорке не продлевает паспорт, а обменивает на новый в связи с..

Отзывы

Sevara, 25 января 2017 г.
Здравствуйте уважаемые создатели сайта Узрек, очень благодарна Вам за столь большой набор полезных статей. Очень пригодилась мне, почти все статьи..
Humoyun, 12 декабря 2016 г.
Assalomu aleykum. Saytdan men judo xursand ancha menga yordam berdilaring
Диапазон цены, $ :
6
500000

Бир кун келиб ёлғиз қолганингизда...


Бир кун келиб ёлғиз қолганингизда...


Бир кун келиб, ёлғиз қолганингизни тушиниб етасиз. Сиз доим ёлғиз бўлгансиз, фақат бу фикрнинг келиши бироз кечиккан эди холос. Ота-оналар ўтиб кетади, севимли инсонлар хиёнат қилади, болалар катта бўлади. Вақти келиб ўзингиз улардан қалбан узоқлашишни бошлайсиз. Чунки улар учун бегонага айлана борасиз. Айнан нима содир бўлиши аҳамиятли эмас, аммо унутманг, ёлғизлик сиз билан ёнма-ён юради. У истаган пайтда ташриф буюради. Ёшнинг ўтиб бориши — ҳеч қандай драматизмсиз ёлғиз қолишдир. Бунга тайёргарлик кўришда қуйидагилар ас қотади.

Қариндошлардан ташқари барчани ўзгартирса бўлади. Ҳеч ким ва ҳеч нарса ягона нусхада бўлмайди. Гарчи умумий қизиқишларингиз ҳали шаклланмаган бўлсада, ҳаётингизга янги инсонларнинг кириб келишига имкон беринг. Бир кун келиб ёлғиз қолганингизда, бу сизга ёрдам беради.

Барчасини янгисидан бошланг: таом, кийим-кечак, йўналишлар, гаджетлар, фаоллик, фильмлар, китоблар, теориялар, хуллас, барча-барчасини. Мия таркибининг аксарияти дангасаликдан ташкил топган. У қанча имкон бўлса, шунча бир жойда қотиб қолишни яхши кўради ва қолган нарсаларни эсдан чиқаради. Шу боис уни бир жойда тўхтаб, ушланиб қолишига йўл қўйманг. Агар бир нимадан сиқилсангиз, қўрқсангиз ёки истамасангиз доим бирор-бир нарсани янгисидан бошлашга ҳаракат қилинг.

Мумкин бўлганларни кечиринг, қолганларни эса унутиб юборинг. Унутиш — энг зўр жазо ва энг яхши доридир. Ҳеч ким билан ҳеч қачон тортишманг, яхшиси ўзингизга қараб юринг.

Шошилишга ҳожат йўқ. Тез содир бўладиган нарсаларнинг умри қисқа бўлади. Агар ниманидир чин юракдан қилишни истасангиз, албатта, қиласиз. Таваккал истаклар ва тартибсиз ҳаракатларга имкон берманг. Нимадир қилинг, чунки орзуларингиз сизни узоқ вақт кузатиб юради.

Ниманидир бажаришни истаяпсиз ва шу ишингизни тўғри, деб ҳисоблайсиз, уни бажаринг. Истак бор жойда ҳаёт бўлади. Хоҳишларингизни ичингизда яшашига имкон беринг ва уларни кузатиб боринг. Йўқолиб кетмадими — уни амалга оширинг.

Кўнглингизда қандайдир истак борми? Унда таслим бўлманг. Омад — бу тажриба. Ҳар қандай омадсизлик — тажрибанинг етишмаслиги ва фақат тажриба билан қопланувчи ҳолатдир. Жасурлик ва таваккалчилик — бу тажриба. Мутлақ қайсарлик билан кўринувчи ҳолат ҳам тажриба. Дадиллик, сабрлилик, кечира билишлик, барқарорлик ва эркинлик — буларнинг бари тажриба. Асосийси — ниманидир хоҳлаб турганингизда таслим бўлмаслик.

Ҳеч нарса якун эмас, ҳатто якун ҳам: бу шунчаки давомийлик. Буни умидсизлик пайтида, азобланаётганингизда, сизни тарк этган севимли инсонингизнинг мактубини ўқиётганигизда ёдда тутинг. Бир кун шундай кун келадики, “Барчаси яхшиликка”, деб айтасиз. Ҳеч нарса якун эмас: бир куни ёлғиз қолганингизда буни тушиниб етасиз.

Ҳеч нарса якуний эмас, аммо якун яқин. Фақат бу эртага, деган тушунча кишига енгиллик беради.

Нима қилсангиз қилинг, аммо саломатлигингиз билан ўйнашманг. Бир кун келиб, у сиздан қаттиқ ўч олади. У нимани истаётганини кузатиб боринг ва у нима истаётган бўлса, шуни беринг. Агар танангизни нима деяётганини тушунмаётган бўлсангиз, унда барчасини оддийсидан бошланг. Масалан, сайр этиш, сузиш ёки йога билан шуғилланишдан. Қолгани ўз-ўзидан давом этаверади: чунки тана уни тинглашларини яхши кўради.

Романтика, севги ва эҳтирос — бу ажойиб. Аммо улар жинсий майллар билан қўрқитилса, қайтиб ҳеч қачон яқинлашмаслиги мумкин.

Ташвишларингизни энг сўнггида одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлаётганлари ҳақидаги хаёллар турсин. Одамлар, асосан, ўзи ҳақида ўйлайди. Кейин сиз ҳақингизда, ўзлари билан таққослаган ҳолда.

Қатъий ишонч устида ишланг. Қатъий ишонч — маънавий тушкунликнинг бошланишидир. Иккиланинг, турли вариантларни кўриб чиқинг, ўзингиз ва бошқалар учун очиқ йўллар қолдиринг. Юқоридаги маслаҳатлар ҳам иккиланиш асосида ёзилди. Буни тан олиш керак, албатта.

P.S. Бу ҳеч қандай иккиланишсиз ёзилган ягона маслаҳатдир: дўстларингизни эҳтиёт қилинг. Дўстлар тўплаш лозим бўлган ягона манбадир. Бир кун ёлғиз қолганингизда, улар ёнингизга келиб, “Сен ақлдан озганмисан, ахир ёнингда биз бормизку”, дейишади. Ва бу ҳақиқат!

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади

Комментарии

Список комментариев пуст


Оставьте свой комментарий
Всего просмотров : 1767
Наш номер в telegram, viber, what's up, imo: +1 718 5032282
Бизнес каталог Узбекских компаний США
^ Наверх