Портал узбекской иммиграции США

Откуда Вы узнали о нашем сайте?

Новости

Трамп запустил отмену лотереи грин-карт
Президент США Дональд Трамп заявил, что будет работать с конгрессом над отменой..
ТАШКЕНТ ОБНАРОДОВАЛ ИНФОРМАЦИЮ О ПОДОЗРЕВАЕМОМ В ТЕРАКТЕ НА МАНХЕТТЕНЕ
Саипов С. обучался в Финансовом институте в Ташкенте, работал бухгалтером..
В МИД УЗБЕКИСТАНА ПРОИЗОШЛО НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ
Назначен начальник Управления по делам США и стран Америки МИД..
Узбекистан впервые начал экспортировать в США дыни
Компания "Узтрейд" впервые в истории Узбекистана экспортировала на американский рынок..

Вопросы-ответы

Ассалому алейкум, менга угилчамга Апостил керак, уни каерда килиш керак, Элчихона килиб беришадими? - Элчихона хеч кандай хужжатга апостил куймайди. Хужжатларга..
Савол:  Мен Узбекистонга Элчихона оркали нотариал тасдикланган ишончнома ва ариза юборишим керак. Жами иккита хужжат юборишим лозим. Мен Вашингтон шахридаги..
Узбекистон конунлари, шу жумладан Узбекистон Республикасининг фукаролик тугрисида конуни, барча Узбекистон фукаролари учун тенг юридик кучга эга булган норматив-хукукий хужжат..
Посольство Узбекистана в Вашингтоне и Генеральное консульство Узбекистана в Нью-Йорке не продлевает паспорт, а обменивает на новый в связи с..

Отзывы

Sevara, 25 января 2017 г.
Здравствуйте уважаемые создатели сайта Узрек, очень благодарна Вам за столь большой набор полезных статей. Очень пригодилась мне, почти все статьи..
Humoyun, 12 декабря 2016 г.
Assalomu aleykum. Saytdan men judo xursand ancha menga yordam berdilaring
Диапазон цены, $ :
6
500000

Стив Жобс ҳам Суриялик мигрантнинг ўғли бўлган


Стив Жобс ҳам Суриялик мигрантнинг ўғли бўлган


 

"Суриялик мигрант ўғли", Бэнксининг янги тасвири. Франциянинг Кале шаҳридаги мигрантлар лагери.

Франциянинг Кале шаҳрида мигрантлар лагерида Бэнксининг янги тасвири пайдо бўлди. У ерда елкасига йўл халтаси осган ва қўлида Apple компьютери тутиб турган Стив Джобс тасвирланган. Тасвир номи “Суриялик мигрант ўғли”.

Бэнкси замонавий стрит-арт санъатининг энг таниқли рассоми. Стрит-арт, кўчадаги бино ва деворларда сурат чизиш санъати. Баъзан, бу маъносиз ёки ҳақоратли тасвирлар бўлсада, фақат Бэнкси ишлари эмас.

Бэнкси чизган тасвирлар айнан жойга мос ва замоннинг долзарб муаммоларни акс эттирган ҳақиқий санъат асарлари десак адашмаймиз. Дунёда миллионлаб одамлар таниқли кўча рассоми ижодини унинг интернетдаги саҳифаси ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боради.

Бэнкси ўзи кимлиги узоқ вақт давомида номаълум бўлиб келган эди, негаки унинг тасвирлари кутилмаган жойларда, ҳеч ким кўрмаган вақтда пайдо бўлиб қоларди. Айтишларига қараганда унинг ҳақиқий исми Роберт ёки Робин Бэнкс.

Энди мақоламизнинг энг асосий саволига келсак, нега Бэнкси айнан мигрантлар лагерида, айнан Стив Джобс суратини чизди? Бэнкси ижоди билан таниш одамлар, у ҳеч қачон сабабсиз ёки маъносиз суратлар чизмаслигини яхши билишади.

Нега айнан Стив Джобс?

Чунки, Apple корхонасининг асосчиси, миллионлаб кишиларнинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборган, замонимизнинг энг етук кишиларидан бири бўлган Стив Джобс — Суриялик мигрант Абдулфаттоҳ Джандалининг ўғли.  

Нега айнан мигрантлар лагерида?

Чунки, ҳозир мигрантлар Европада жуда қийин аҳволда, вақтинчалик қурилган палатка ва целофан чайлаларда яшамоқда. Ўзининг янги тасвирини мигрантлар лагери ичида чизиш билан, рассом дунё ҳамжамияти эътиборини айнан мана шу муаммога қаратмоқчи бўлган, ва бунинг уддасидан чиқди ҳам. Бугун кўплаб ахборот манбааларида ушбу сурат пайдо бўлди. 

Париждаги терактлардан сўнг, европаликлар мигрантларга ёмон кўз билан қарай бошлаган бир пайтда, моҳир рассом томонидан нозик ва ўринли қилинган шама.

Бэнкси бундан ташқари ўзининг охирги ишларида мигрантлар муаммосига жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Унинг яна бир неча ишларидан ташкил топган фотолавҳамизни томоша қилинг.

 

 

 

Комментарии

Список комментариев пуст


Оставьте свой комментарий
Всего просмотров : 1601
Наша группа в телеграме https://t.me/uzrek
Бизнес каталог Узбекских компаний США
^ Наверх